Ўзбекистон Бишкекда ҲХҚМ масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмита ишида қатнашади
Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ - Ўзбекистон Бишкекда МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги Ҳаво хужумига қарши мудофаа (ҲХҚМ) масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмита ишида қатнашади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бугун, 12 апрелда улар бирлашган ҲХҚМ тизимини тайёрлаш бўйича қўшма чораларни муҳокама қиладилар. Бу ҳақида журналистларга РФ Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий алоқалар департаментида маълум қилишди.
Қўмита мажлисида Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон Мудофаа вазирликлари делегациялари, шунингдек, Жамоавий хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти бирлашган штаби, РФ ҳарбий-саноат мажмуи, МДҲга аъзо давлатлар ҲХҚМ соҳаси асос ташкилотлари вакиллари қатнашадилар.