Ўзбекистон бижорат банкларининг ялпи капитали чоракдан кўпга ўсди

Дата: 14:42, 30-03-2017.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – 2016 йилда тижорат банкларининг умумий капитали 20,2%га кўпайди ва 9,35 трлн сўмни ташкил этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Олий Мажлис Сенати 28 мартдаги тўққизинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Марказий банки раисининг 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи доирасида очиқланди. 

Ҳисобот даврида банк тизими капиталининг етарлилик даражаси халқаро Базель қўмитаси томонидан белгиланган халқаро стандартлардан деярли 3 баравар, унинг ликвидлиги эса энг юқори индикатор баҳолардан 2 баравар юқори бўлди. Банклар депозитлари ҳажмининг 25,2%га ошиши таъминланди, бу эса банклар активлари ҳажмларининг 23,3%га ошишига олиб келди. 

Шунингдек, ўтган йилда тижорат банклари томонидан инвестиция лойиҳаларини бажариш учун 12,2 трлн сўм миқдорида кредитлар ажратилди, бу эса 2015 йилга нисбатан 1,2 баравар кўпроқдир.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга ажратилган кредитлар ҳажми 2015 йилга нисбатан 1,3 баравар ошди ва 15,8 трлн сўмни, шу жумладан, микрокредитлар 3,3 трлн сўмни ташкил этди. Коллежларнинг битирувчиларига ўз бизнесини ташкил этиши учун қарийб 362,1 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредитлар берилди, бу эса 2015 йилдагидан 1,3 баравар кўпроқдир. 

“Moody’s” рейтинг агентлиги сурункасига етти йилдан бери Ўзбекистон банк тизимига “барқарор” рейтинги баҳосини бермоқда. 

Ҳисоботни кўриб чиқиш якунларига кўра Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарор қабул қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: