Ўзбекистон Bloombergнинг саломатлик рейтингида 85-ўринни олди

Дата: 14:47, 10-11-2015.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Bloombergнинг саломатлик рейтингида 85-ўринни олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Рейтинг Бирлашган Милатлар Ташкилоти маълумотлари асосида тузилган.

Ўзбекистон Собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида 4-ўринни олди ва Грузия (71-), Арманистон (79-) ва Тожикистондан (84-) ортда. Ўзбекистондан кейин эса Озарбайжон (87-), Беларусь (91-), Россия (97-), Украина (99-), Қирғизистон (101-), Туркманистон (104-) ва Қозоғистон (111-) бормоқда.

Рейтинг юқорисида Сингапур бўлиб, бу ерда саломатлик даражаси 89,45%га баҳоланган. Топ-10 итальянлар (89,07%), австралияликлар (88,33%), швейцарияликлар (88,29%), японлар (86,83%), исроилликлар (85,97%), испанлар (84,36%), голландлар (84,09%), шведлар (83,90%) ва немислар (83,58%) ҳам кирган.

Тадқиқотда аҳолиси 1 млндан ошиқ бўлган мамлакатлар кирган. Экспертлар ҳар бир мамлакатга яхши саломатлик кўрсаткичлари ва фуқароларниг умумий кайфияти учун учун баллар бердилар.

Тадқиқотчилар кейинги 5 йилдаги соғлиқни-сақлаш маълумотларини таҳлил қилганлар. Саломатлик омилларига уч ёш кўрсаткичи бўйича (14 ёшдан қуйи, 15-64 ёш, 65 ёшдан юқори) кутилаётган ҳаёт давомийлиги, болалар ўлими, ўлим сабаблари кабилар киритилган.

Хавф омиллари эса 15 ёшдан ошиқлар орасида чекувчилар фоизи, аҳоли жон бошига алкогол истеъмоли, жисмоний фаол бўлмаган фуқаролар сони, холестерини юқори аҳоли улуши, қон босими юқорилар сони, ОИТС чалинганлар сони, сувнинг сифати, канализация борлиги, қатор юқумли касалликларга қарши эмлаш билан қопланганлик кабилар кирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: