Ўзбекистон БМТ Бош ассамблеясининг Қримда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги украин резолюциясига қарши овоз берди

Дата: 15:42, 20-12-2017.

Тошкент. 20 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош ассамблеясининг Қримда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги украин резолюциясига қарши овоз берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жаҳон ОАВ хабар қилишларича, резолюция учун жами 70 давлат овоз берган, 76 мамлакат бетараф қолган.

Қарши овоз берганлар орасида Россия, Хитой, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь, Арманистон, Ҳиндистон, Сербия, Куба, Жанубий Африка Республикаси (жами 26 давлат) бор.

Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Бразилия, Эл Салвадор, Чили бетараф қолди.

Кўпчилик Европа давлатлари ва АҚШ ёқлаб овоз берди.

БМТ ҳужжатида “Қрим аҳолисининг инсоний ҳуқуқлари бузилишларига зудлик билан чек қўйиш учун” 12 тавсияларини бажаришни тавсия қилади.

Аввалроқ, сентябр ойида БМТ Россияни Қримда инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқни бузганликда айблаган, бу яриморолни “босиб олинган ҳудуд”, деб атаган эди. Кузатув миссиясининг ҳисоботида, хусусан, Қримдаги инсон ҳуқуқлари Россияга қўшиб олинганидан кейин, шу жумладан, Украина ва Россия ҳукуматлари томонидан оммавий равишда бузилган, деб қайд этилган эди.

Шу билан бир вақтда, миссия аъзолари, тадқиқотлар сўровлар асосида ва Украина ҳудудидан мониторинг асосида амалга оширилгани, чунки Қримга кириш имконига эга бўлмаганлигини кўрсатиб ўтганлар.

Ўз навбатида, Қрим ҳукуматининг миллатлараро муносабатлар бўйича давлат қўмитаси раҳбари Заур Смирнов қримликларнинг фикрини сўрамаган ҳолда ва ярим оролда бўлмаган ҳолда Қримда инсон ҳуқуқлари ҳолати ҳақида хулоса қилиш мумкин эмаслиги ҳақида баён қилди.

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: