Ўзбекистон БМТ паспортига эга хорижликлар учун 30 кунга визасиз режим ўрнатди
Тошкент. 25 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар ташкилоти (БМТ) паспортига эга хорижликлар учун 30 кунга визасиз режим ўрнатди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Президентнинг (“Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг биометрик паспортига эга бўлган хорижий давлатлар фуқаролари учун визасиз режим ўрнатиш ва Ўзбекистон Республикасига киришлари учун виза тартибини соддалаштириш” – ЎзТАГ) фармонига мувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб БМТ биометрик пропускка эга бўлган («Laissez-Passer» – қизил рангли паспорт) фуқароларга Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан бошлаб 30 кун муддатга визасиз режим жорий этилмоқда", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, фармонга мувофиқ, БМТ биометрик паспортига (Laissez-Passer – кўк рангли паспорти) эга бўлган хорижий давлатларнинг фуқароларига Ўзбекистонга кириш визалари 2 иш куни мобайнида таклиф этувчи томоннинг таклифномасига асосан Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) томонидан расмийлаштирилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистонга кетаётган БМТ биометрик паспорт эгалари бўлган хорижий давлатларнинг фуқаролари Laissez-Passer – қизил ёки кўк паспорт) миллий паспортга (йўл ҳужжатига) эга бўлиши керак, унинг амал қилиш муддати БМТ биометрик паспортининг амал қилиш муддатидан кам бўлмаслиги керак.
Сурат манбаи: sof.uz