Ўзбекистон БМТ собиқ бош котиби Бутрос-Ғолийнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди

Дата: 09:19, 24-02-2016.

Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – Куни кеча Миср Араб Республикасининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасида Мисрнинг атоқли давлат ва жамоат арбоби Бутрос Бутрос-Ғолийнинг вафот этганлиги муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан қайд киритилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида маълум қилинди.

Мисрнинг таниқли давлат арбоби Бутрос Бутрос-Ғолий 1992-1996-йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби лавозимида ишлаган.

Бу ишга тайинлангунга қадар у Миср бош вазирининг ўринбосари бўлиб, халқаро муносабатларни идора қилган.

БМТ собиқ раҳбари 16 февралда 94 ёшида вафот этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: