Ўзбекистон БМТнинг Универсал даврий таҳлилининг 11 тавсияларини қабул қилмади

Дата: 16:03, 24-05-2018.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бирлашган Милатлар Ташкилоти (БМТ) Универсал даврий таҳлилининг (УДТ) 11 тавсияларини қабул қилмади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Уларнинг бари ЛГБТ-ҳамжамият ҳуқуқлари билан боғлиқ.

Sputnik агентлигининг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидовга таяниб берган маълумотига кўра, Ўзбекистон БМТ УДТнинг 212 тавсиясидан 201 қабул қилди.

Саидовнинг Sputnikка айтишича 9 майда Женевада БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашиннг 33-сессияси бўлиб ўтди. Бу ерда Ўзбекистон делегацияси миллий маъруза тақдим этди. БМТ томонидан 212 тавсия олинди, бундан ўзбек делегацияси 201 қабул қилди ва 11тасини рад этди.

Саидовнинг сўзларига кўра, рад этилган тавсиялар Ўзбекистон Жиноят кодексининг 120 моддасига тўғри келмайди.

Бироқ кенгаш тавсиялари бўйича якуний қарор жорий йил сентябрда қабул қилинади. Ушбу муддатга бориб, Ўзбекистон БМТ тавсияларини бажариш бўйича йўл харитасини тасдиқлайди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 120 моддаси баччабозлик учун бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Сурат манбаи: http://insaf24.com/news/44428

Янгилик билан ўртоқлашиш: