Ўзбекистон бокс федерацияси Осиёдаги энг яхши деб топилди

Дата: 16:57, 18-12-2017.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ - Ўзбекистон Бокс Федерацияси 2017 йилда “Осиёдаги энг яхши бокс федерацияси” деб эътироф этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Сўров Осиё Бокс конфедерацияси ASBC томонидан ўтказилди. Ташкилот томонидан 2017 йилдаги энг яхши спортчи ва бокс федерациялари аниқланади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Бокс Федерациясининг маълумотларига кўра, овоз бериш натижаларига кўра, ўзбекистонлик спортчи Шаҳрам Ғиёсов Осиёнинг энг яхши боксчиси деб топилди.

Қўшимча қиламизки, Ўзбекистон бокс федерацияси овоз бериш натижаларига кўра 91% овоз тўплади. Иккинчи ва учинчи ўринларни Таиланд бокс федерацияси ва Филиппин бокс ассоциацияси 3,6% овоз билан олди.

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: