Ўзбекистон боксчилари Қирғизистонда 13 та совринни қўлга киритдилар
Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонда бўлиб ўтган халқаро турнирда 3 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза медалларни қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бокс федерациясида хабар беришларича, Мансур Исматуллаев 52 килограмм вазн тоифасида финалда Мўғулистон вакили Енхмандаха Хархуни мағлубиятга учратиб, турнир ғолиби бўлди. Шунингдек, Азиза Ёқубова ва Ёдгора Мирзаевалар ҳам ўз вазн тоифасида ғолиб бўлдилар.
Райхон Қодирова, Аброрбек Абдусаломов, Ҳасанбой Латибохунов, Ахрорбек Абдуқаҳҳоров ва Абдулаҳад Ғаффоровлар кумуш медал совриндорлари бўлдилар.
Бронза медалларни Фазлиддин Мамасалимов, Отабек Турдихўжаев, Ҳасан Қирғизбоев, Яхё Нурдинов ва Турсуной Раҳимовалар олдилар.
Сурат манбаи: http://sport.ziyonet.uz/ru/news/view?id=476