Ўзбекистон боксчилари Сербиядаги турнирда 8 медални қўлга киритдилар

Дата: 14:08, 17-07-2014.

     Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик боксчилар Суботика шаҳрида (Сербия) бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган "Воеводиннинг олтин қўлқоплари" анъанавий 32-халқаро турнирида 8 медални қўлга киритдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

     “Ёшлар термаси аъзолари Абдулхай Шорахматов (56 кг) ва Козимбек Мардонов (75 кг) ўз вазн тоифаларида барча рақибларидан устун келиб олтин медалга сазовор бўлдилар. Сулаймон Латипов (52 кг) ҳамда Маҳмуд Ғоиповлар (69 кг) эса кумуш медаль билан тақдирландилар. Бундан ташқари Бобирмирзо Толипов (60 кг), Бектемир Мелиқўзиев (75 кг), Обиджон Тоҳиров (-81 кг) ва Рахматилла Ғофуров (+91 кг) ўз вазнларида бронза медали соҳиби бўлдилар”, - деб қайд этишди Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: