Ўзбекистон болтиқбўйи йўналишида маҳсулотлар етказиб беришни 5 бараварга кўпайтиришни режалаштирмоқда
Тошкент. 3 июн. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистон болтиқбўйи йўналишида маҳсулотлар етказиб беришни 5 бараварга кўпайтиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради чоршанба куни Ўзбек телеграф агенлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбек-латвия сайдо уйининг очилиши ўзбек қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб беришни сезиларли даражада фаоллаштирди. Яқин 5 йилда унинг ҳажми кўп бараварга ошиши зарур. Фақат ўтган йилнинг ўзида савдо уйи орқали 900 тонна юк жўнатилди, жорий йилда 4,5 минг тона етказиб бериш режалаштирилмоқда”, - деб таъкидлади Латвия алоқа вазирлиги давлат котибининг ўринбосари Улдис Рейманис Тошкентда ўтаётган “Ўзбекистон-Латвия-ЕИ мамлакатлари транспорт коридори: янги имконият ва истиқболлар” халқаро конференцияси доирасида.
Эслатиб ўтамизки, ҳозирда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан ташқи савдо ташувлари асосан Рига, Лиепае, Вентспилседаги портлар орқали амалга оширилмоқда. Портларга қадар юклар Қозоғистон ва Россия орқали транзит қилинмоқда.


