Ўзбекистон Бошқирдистонда савдо уйи очади

Дата: 17:53, 30-04-2015.

Тошкент. 30 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бошқирдистонда савдо уйи очади, дея хабар беради пайшанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Уфада Бошқирдистон раҳбари Рустэм Хамитов ва Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Акмал Камоловларнинг учрашувидан кейин маълум бўлди.

“Тез орада савдо уйи очилишини кутмоқдамиз. Ўзбекистон томонидан давлат компанияси бўлади. Бу ерда улар яхши ҳамкорлар топдилар” – деб таъкидлади А.Камалов.

Томонлар ўртасидаги товар айланмасининг пасайишига қарамасдан россия томони оптимизмга тўла.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йил якунлари бўйича Бошқирдистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси $127,2 млнни, шу жумладан, экспорт – $71,6 млнни, импорт – $55,5 млнни ташкил қилди. Бошқирдистон савдо айланмасида Ўзбекистон 21 ўринда (0,9%). Бошқирдистон ҳудудида Ўзбекистон капиталига ташкил этилган 78 корхона фаолият юритмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: