Ўзбекистон Бош прокуратураси аёлларнинг қасддан ўлдирилиши факти бўйича терговни тугаллади

Дата: 16:30, 06-03-2014.

Тошкент. 6 мара. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бош прокуратураси 2011-2012 йилларда Тошкент шаҳри ва вилояти, шунингдек, Қозоғистонннинг Жанубий-Қозоғистон вилоятида аёлларнинг қасддан ўлдирилиши факти бўйича терговни тугаллади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бош прокуратурадан хабар қилишларича, ушбу жиноятлар Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида яшовчи фуқаро А.Ўрмонов ва П.Бердалиевлар томонидан Ўзбекистон фуқароси бўлган 6 аёл ва Қозоғистон фуқаролари бўлган 5 аёлга нисбатан содир этилган.
Тинтувлар чоғида айбланувчи шахслардан ашёвий далиллар олиб қўйилган ва уларнинг айби жиноят иши материаллари билан тўлиқ исботланган.
Тергов натижалари бўйича уларга оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик айби қўйилган. Ҳозирда мазкур жиноий иш кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Олий судига йўлланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: