Ўзбекистон Бош прокуратураси бош вазир ўринбосари Улуғбек Розуқуловнинг хибсга олингани ҳақидаги маълумотни рад этди

Дата: 10:25, 28-06-2016.

Тошкент. 28 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бош прокуратураси бош вазир ўринбосари Улуғбек Розуқуловнинг хибсга олингани ва уй қамоғида эканлиги ҳақидаги баъзи ОАВ пайдо бўлган маълумотларни рад этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бутунжаҳон Интернет тармоғининг баъзи сайтларида Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари ва “Ўзавтосаноат” АК бошқаруви раиси У.Розуқуловинганинг жиноий жавобгарликка тортилгани ва унга нисбатан уй қамоғи жазоси қўлланилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди”, – дейилади прокуратура хабарида.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, мазкур маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди, айни пайтда Бош прокуратурада Рўзиқулов У.га нисбатан жиноий иш қўзғатилмаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: