Ўзбекистон Бош прокуратураси Фарҳод Мамажоновнинг қўлга олингани ҳақидаги хабарни радъ этди
Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бош прокуратураси Фарҳод Мамажоновнинг қўлга олингани ҳақидаги хабарни радъ этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Р.Қодировга нисбатан Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Ф.Мамажонов ушланганлиги ва унинг мол-мулклари олиб қўйилганлиги тўғрисида хабар тарқатилган. Бош прокуратура ушбу маълумот ҳақиқатга мувофиқ эмаслигини маълум қилади”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизматининг хабарида.
Эслатиб ўтамизки, олдинроқ “Озодлик” радиоси “Инфинбанк” мижози сифатида ўзини танитган Қозоғистон фуқаросига асосланган ҳолда “Мамажонов собиқ бош прокурор Қодировнинг пулларини легаллаштириш айби билан қўлга олингани ва ҳозирда ИИВ изоляторида сўроқда” эканлигини хабар қилган эди.
Сурат манбаи: https://www.norma.uz/novoe_v_zakonodatelstve/glavnoe_upravlenie_po_nadzoru_za_ispolneniem_zakonodatelstva


