Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳокимнинг ўқитувчиларни ургани билан боғлиқ ишни назоратга олди

Дата: 15:02, 14-09-2017.

Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бош прокуратураси Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокимининг ўқитувчиларни ургани билан боғлиқ ишни назоратга олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) муассаса матбуот хизатига асосланган ҳолда.

“Ҳозирда Сирдарё вилоят прокуратураси Интернетга жойлаштирилган видеороликда акс этган фактларни текширмоқда. Иш жамоатчилик эътиборига тушгани муносабати билан текширув жараёни Бош прокуратура назоратига олинган”, - деб таъкидлашди матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, олдинроқ тармоқда Сайхунобод тумани ҳокимининг туман мактаблари директорларини улар Ўзбекистон мустақиллиги кунида қатнашмаганлари учун ургани туширилган видеотасвирни эълон қилинган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: