Ўзбекистон Бош прокуратураси Соғлиқни сақлаш вазирлигида коррупция мавзусида учрашув ўтказди

Дата: 14:34, 06-04-2016.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигида “Коррупция - миллий хавфсизликка таҳдид” тарғибот тадбирлари дастури доирасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги суистеъмолчиликлар ва коррупциянинг олдини олиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бош прокуратурадан хабар қилишларича, учрашувда вазирлик раҳбарияти, барча таркибий тармоқлари бошлиқлари, ҳудудий бошқармалар, шунингдек, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Бош прокуратура вакили томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларида қонунийлик ҳолати, қонунбузилишлар ҳамда бунга имконият яратган шарт-шароитларнинг таҳлили натижалари юзасидан маъруза қилинди.

Тадбир қатнашчиларига мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот тақдим қилиниб, қонунчилик талаблари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: