Ўзбекистон Бош прокуратураси сухандон Раҳматилла Мирзаевни ўлдиришда гумон қилинган шахс номини очиқлади

Дата: 10:29, 04-03-2015.

Тошкент. 4 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бош прокуратураси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси сухандони Раҳматилла Мирзаевни ўлдиришда гумон қилиб ушланган шахс номини очиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2015 йилнинг 2 мартида тахминан соат 7 атрофида Зангиота туманида яшовчи Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси сухандони Раҳматилла Мирзаевнинг зўрлаб ўлдириш аломатлари бўлган жасади ўз уйидан топилди. Прокуратура ва Тошкент вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-оператив тадбирлари натижасида қотиллик тезкор равишда очилди ва уни қилишда гумонланган К.Шоазизов ушланиб, хибсга олинди. Бошланғич тергов давом этмоқда”, – деб таъкидланади Бош прокуратура хабарида.

Эслатиб ўтамизки, бундан олдинроқ Ўзбекистон ИИВ қотилликни содир этганлик гумони билан Зангитота тумани “Чувалачи” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи 21 ёшли кишининг ушлангани ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: