Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари қўлга олингани ҳақидаги маълумотга раддия берди

Дата: 16:31, 05-03-2018.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари Мираглам Мирзаевнинг қўлга олингани ҳақидаги маълумотга раддия берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Р.Қодировга нисбатан Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.Мирзаев ва унинг оила аъзолари ушланганлиги тўғрисида хабар тарқатилган”, - дейилади Ўзбекистон Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

Шундан кейин таъкидланишича, Бош прокуратура ушбу маълумот ҳақиқатга мувофиқ эмаслигини маълум қилди.

Сурат манбаи: http://www.prokuratura.uz/ru/region/info_capital/guide_capital/

Янгилик билан ўртоқлашиш: