Ўзбекистон Бош прокуратураси Улуғбек Суннатов ва Улуғбек Хуррамовга нисбатан қийноқларни рад этди

Дата: 12:33, 22-04-2019.

Тошкент. 22 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бош прокуратураси Улуғбек Суннатов ва Улуғбек Хуррамовларнинг “Қодиров иши” фигурантларига нисбатан қийноқларни рад этди, дея хабар беради Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

18 апрель куни интернет тармоқларида “Қодиров иши” доирасида ҳибсга олинган мансабдор шахслар” тергови жараёнидаги қийноқлар ҳақидаги мақола берилган”.

“Мақолада айбланувчилар У. Суннатов ва У. Хуррамовларга нисбатан тергов жараёнида гўёки жисмоний ва руҳий зўравонлик қўлланилгани ҳақида хабар берилган”, - деди назорат органи матбуот хизмати.

Аввал хабар қилинганидек, Бош прокуратура томонидан Р. Қодиров ва бошқаларга нисбатан жиноят иши текширилди, унда 13 киши расмий ваколатларни суиистеъмол қилиш, пора олиш, шунингдек, бошқа расмий ва иқтисодий жиноятларни содир этишда айбланди.

“Дастлабки тергов Жиноят-процессуал кодексининг қоидаларига қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширилди, айбланувчиларга ва уларнинг яқин қариндошларига нисбатан ҳеч қандай қийноқлар ёки бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмади”, - дея қайд этилади хабарда.

Хабар қилинишича, айбланувчилар У. Суннатов ва У. Хуррамов уларга қўйилган айбловлар қисман тан олинган, бу эса уларга нисбатан жисмоний ва бошқа зўравонликсиз айбловлари бўйича ўз фикрларини эркин ифода этиш имкониятини берганлигини тасдиқлайди.

“Бундан ташқари, ушбу жиноят иши бўйича эълон қилинган расмий хабарда қайд этилганидек, Ички ишлар вазирлигининг тиббий муассасалари томонидан дастлабки тергов ва суд жараёнида барча айбланувчиларнинг соғлиғи доимий тиббий ёрдам ва назоратда бўлганлиги” - қайд этилади хабарда.

Таъкидлаш жоизки, дастлаб жиноят ишини судда кўриш бошланганида судланувчилар У. Суннатов ва У. Хуррамов судда сўроқ қилиш жараёнида ўз кўрсатмаларида содир этилган жиноятларда айбдорлигини тан олиб, ўз қилмишларидан пушаймонлигини билдиришди, аммо кейинчалик улар ўз кўрсатмаларини ўзгартириб, худдики уларга нисбатан қийноқлар ва таҳдидларни қўллагани ҳақида хабар беришди.

“Қонунчиликка кўра, айбланувчилар ва судланувчилар уларга нисбатан эълон қилинган айблов бўйича ҳар қандай позицияни эгаллашга ҳуқуқига эга. Ўз навбатида Бош прокуратура У. Суннатов ва У. Хуррамовнинг тергов давомида уларга нисбатан қийноқлар қўлланганлиги тўғрисидаги важларига жавобан аниқ позициясини билдириб, юқоридаги кўрсатмалар ҳақиқатга мос келмаслигини қатъий таъкидлайди”, - дейилади хабарда.

Р. Қодиров ва бошқаларга нисбатан жиноий иш ҳозирда суд томонидан кўриб чиқилмоқда ва Бош прокуратура жиноят ишида иштирок этиш учун жалб қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича барча зарур чоралар кўрилишини кафолатлайди.

Сурат манбаи: gtn.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: