Ўзбекистон Бош прокуратураси ва АҚШ ФТБ меморандум имзоладилар

Дата: 17:30, 14-12-2017.

Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – Бош прокуроринг биринчи ўринбосари Муроджон Азимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг АҚШга ташрифи доирасида Ўзбекистон Бош прокуратураси ва АҚШ Федерал тергов бюроси (ФТБ) ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси берган хабарга кўра, ҳужжат АҚШ Адлия вазирлиги ҳузуридаги ФТБ бош қароргоҳида имзоланган. 

Ҳужжатни америка томонидан ФТБ директори вазифасини бажарувчи Ж.Уолкер имзолаган.

Меморандум билан қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича тажриба ҳамда ахборот, илғор тергов усуллари ва ушбу соҳада тадқиқотларни олиб боришда назарий ҳамда амалий кўникмаларни чуқурлаштиришнинг замонавий механизмлари бўйича маълумот алмашиш кўзда тутилмоқда.

Узоқ йиллар давомида бундай шартноманинг йўқлиги Ўзбекистон ва АҚШ ваколатли органларининг тезкор ҳамкорлигига тўсқинлик қилиб келгани таъкидланди. Ўзаро қизиқиш уйғотадиган бир қатор муҳим хавфсизлик масалалари бўйича алоқаларни фаоллаштириш ва ҳамкорликни кучайтириш бўйича келишувга эришилди. 

Сурат манбаи: https://regnum.ru/news/2199132.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: