Ўзбекистон Бош прокуратураси ўз сайтининг янги версиясини ишга туширди

Дата: 14:58, 24-03-2016.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Яқинда Тошкентда Ўзбекистон Бош прокуратураси сайтининг янги версияси ишга туширилиши муносабати билан тақдимот бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Таъкидланганидек, Бош прокуратуранинг янги интернет-вакиллиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Сайт ахборот узатишнинг мантиқий тузилишига, жозибали графика ва рангли дизайнга эга, шунингдек, прокуратура органлари фаолияти ҳақидаги зарур материаллар билан тўлдирилган”, - дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

Муассасанинг расмий веб-сайтида жорий этиш учун мажбурий бўлган асосий функциялар расмий веб-сайтда мавжуд бўлиб, улар зарур маълумотларни тезкорлик билан топишга ёрдам беради ҳамда барча функцияларидан фойдаланиш имконини беради. Сайтда имкониятлари чекланган шахслар учун қўшимча қулайликлар тақдим этувчи ва бошқа функциялар ҳам ўрин эгаллаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: