Ўзбекистон Бош прокуратурасида янги бошқарув ташкил этилди

Дата: 15:35, 06-05-2019.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бош прокуратурасида янги бошқарув ташкил этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Бош прокуратура таркибида Айдар-Арнасой кўллар тизимининг ривожланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларида риоя этилишни назорат қилиш бошқармаси ташкил этилди. Бош прокуратура Департаменти ҳузурида Айдар-Арнасой кўллар тизимининг ресурсларидан фойдаланиш соҳасида иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ташкил этилди", - дейилади назорат бошқармасининг матбуот хизмати хабарида.

Қайд этиш жоизки, бошқарма бошлиғи этиб Холматов Баҳриддин Ўктамович тайинланди. Орзиев Парвиз Завқиддинович бўлим бошлиғи лавозимига тайинланган.

"Бош прокуратура бошқармасининг асосий вазифалар – балиқчилик хўжалигини жадал ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш, туризм инфратузилмасини ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, шунингдек, ноқонуний бино ва иншоотларни қонунийлаштириш, Айдар-Арнасой кўллар тизимида атроф муҳитни яхшилаш", - дейилади хабарда.

Шунингдек, бошқарувда Айдар-Арнасой кўллар тизимини самарали назоратини таъминлаш мақсадида вазият-таҳлилий пунклар ташкил этилди.

Матбуот хизматининг эслатишича, айни пайтда Вазирлар Маҳкамасининг 22 апрелдаги "Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ тегишли вазирлик ва идоралар билан Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурсларидан фойдаланиш, биологик ресурсларидан фойдаланиш, биохилма-хилликни сақлаш, инвестицияларни жалб қилиш, туризмни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича комплекс режа-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Сурат манбаи: protoday.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: