Ўзбекистон Бош прокурори россиялик ҳамкасби билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Дата: 14:38, 17-01-2017.

Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бош прокурори Ихтиер Абдуллаев россиялик ҳамкасби Юрий Чайка билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) РФ Бош прокуратураси маълумотига асосланган ҳолда.

“Учрашув иштирокчилари Россия ва Ўзбекистон прокуратураларининг ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг МДҲ аъзо давлатлар бош прокурорлари Мувофиқлаштирувчи кенгашидаги учрашуви масаласини кўриб чиқилди”, - дейилади хабарда.

Икки мамлакат прокуратуралари ходимлари турли соҳаларда доимий равишда ахборот алмашаётгани ҳам айтиб ўтилган.

Учрашувда РФ Бош прокуратураси Академияси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий ўқув курслари ўртасида кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзолангани ҳам таъкидланган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: