Ўзбекистон Бош прокурори Жиззах вилоятининг янги прокурорини тайинлади

Дата: 15:03, 29-03-2017.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ - Ўзбекистон Бош прокурори Жиззах вилоятининг янги прокурорини тайинлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Бош прокуратура матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Бош прокурорнинг 27 мартдаги буйруғига мувофиқ Азимжон Эргашев Жиззах вилояти прокурори этиб 5 йил муддатга тайинланди. Шунингдек, у мазкур вилоят прокуратураси ҳайъати раиси этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамизки, бундан олдин у Ўзбекистон Бош прокурори биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган. Кейин Эргашев Сирдарё вилояти прокуратурасига раҳбар қилиб тасдиқланган эди. Тошкентга қайтганидан кейин Ўзбекистон Бош прокуратурасининг олий ўқув курсларида дарс берган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: