Ўзбекистон бош прокурорининг янги ўринбосари тайинлайди

Дата: 12:35, 15-09-2016.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон бош прокурорининг янги ўринбосари тайинлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёевнинг 14.09.2016 йилдаги Фармонига асосан, Муротжон Бердиалиевич Азимов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди”, - дейилади Ўзбекистон Бош прокуратураси сайтида эълон қилинган хабарда.

Бунгача М.Азимов Бухоро вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: