Ўзбекистон бош вазири Баку-Тбилиси-Карс линияси очилиш маросимида иштирок этади
Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бугун очилиши кутилаётган Баку-Тбилиси-Карс линияси очилиш маросимида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати асосланган ҳолда.
“Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация 2017-йил 30-октябр куни Озарбайжон Республикасига ташриф буюради. Ташриф дастурига кўра “Баку – Тбилиси – Карс” темир йўл йўналишини очилиш маросимида иштирок этиш кутилмоқда”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамизки, линия уч мамлакат - Грузия, Озарбайжон ва Туркия темир йўлларини бирлаштиради ва Марказий Осиёдан Жанубий Кавказ орқали Европага арзон ва қисқа муқобил йўлакни яратади.
"Темир Ипак йўли" деб номланган лойиҳа 1990-йилларнинг ўрталарига келиб пайдо бўлган бўлиб, аммо уни амалга ошириш узоқ вақт давомида тўхтаб қолди. Фақатгина 2007 йилда Озарбайжон, Грузия ва Туркия раҳбарларининг Тбилисидаги учрашувида темир йўлни қуриш бўйича келишув имзоланди. Шундан кейин ҳам темир йўлнинг ишга туширилиши бир неча марта кечиктирилди.
Ўзбекистон Навоий-Туркманбоши-Баку-Тбилиси-Карс темир йўл йўлаги орқали ўз темир йўлларини Туркманистон, Озарбайжон, Грузия ва Туркия темир йўлларини билан боғлашни режалаштирмоқда. Бу Мерсин порти орқали Ўрта ер денгизига чиқишни таъминлайди.