Ўзбекистон бош вазири “Боинг-фуқаро самолётлари” компанияси раҳбари билан музокаралар ўтказди

Дата: 13:50, 08-09-2016.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев “Боинг-фуқаро самолётлари” компанияси президенти Рэймонд Коннер раҳбари билан музокаралар ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Рэймонд Коннер қўшма лойиҳалар қўллаб-қувватланаётгани учун самимий миннатдорлик билдирди ва у раҳбарлик қилаётган компания ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли ҳамда самарали ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини таъкидлади”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, бугунда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси 15та “Боинг” самолётидан фойдаланмоқда. Авиакомпания амалга ошириётган ташувларнинг ярмидан кўпи айнан ушбу ҳаво лайнерлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Мустақиллик куни арафасида миллий авиакомпания самолётлари сафига энг замонавий ва шинам “Боинг-787 Дримлайнер” ҳаво кемаси ҳам қўшилди.

Америка компанияси билан биргаликда миллий авиакомпания ўқув-машғулот марказини комплекс тренажёр ускуналари билан таъминлаш орқали учувчи ва мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорликда самарали ишлар олиб борилаётир.

Хусусан, шу йилнинг январ ойида янги қўшма лойиҳа – “Ўзбекистон Эйрвейз Текникс” авиакорхонаси базасида замонавий самолётлар конструкциясининг йирик композит материалларини таъмирлаш бўйича минтақавий марказ ишга туширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: