Ўзбекистон бош вазири Германияга ташриф буюради
Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – 2017 йил 14-17-ноябр кунлари Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Германияга ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Sputnikка асосланган ҳолда.
Ташриф дастурига Мюнхен шаҳрида Бавария Федерал ери Бош вазири Ҳорст Зейхофер ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар ўтказиш киритилган.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси ва Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг мажлисларида иштирок этади, "KfV" Германия тараққиёт банки ва ГФР етакчи компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказади ҳамда Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирган баъзи йирик замонавий корхоналарга ташриф буюради”, - деб таъкидлашди ТИВ матбуотт хизматида.
Бўлажак Ўзбекистон-Германия бизнес фуруми доирасида ва ташриф якунига кўра иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, ўтган йилда икки мамлакат орасидаги товар айирбошлаш ҳажми $520 млндан ошди. Республикада немис капитали иштирокидаги 110 зиёд корхоналар фаолият юритмоқда.