Ўзбекистон бош вазири Қирғизистонга амалий ташриф билан боради

Дата: 12:24, 15-08-2017.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – 2017-йилнинг 16-август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Қирғизистон Республикасида бўлади, деб хабар қилади Ўзбекистон Республикаси ташки ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Ўзбекистон делегацияси Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ва Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон ҳукуматлараро комиссиялари мажлисларида иштирок этади.

Қирғизистон томонидан Ҳукуматлараро комиссияларнинг ҳамраиси Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооробай Жеенбеков бўлади”, - дейилади расмий хабарда.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: