Ўзбекистон бош вазири кўпроқ ваколатлар олади
Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати (парламент юқори палатаси) мамлакат Конституциясининг баъзи моддаларига ўзгартиш ва қўшичаларни тасдиқлади. Уларга мувофиқ, қонунчилик ва ижроя ҳокимиятининг баъзи ваколатлари қайта тақсимланади, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) парламент матбуот хизматига ассосланган ҳолда.
Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар парламентнинг ҳуқуқ ва ваколатларини янада кенгайтириш, Вазирлар Маҳкамаси, умуман ижро этувчи органларнинг масъулиятини, давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик ва парламент назоратини кучайтириш юзасидан мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни сезиларли даражада чуқурлаштиришга қаратилгандир, деб аниқлик киритди парламент вакили.
“Конституцияга киритилаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида Бош вазир лавозимига номзод кўриб чиқилаётган ва тасдиқланаётган пайтда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури номзод томонидан тақдим этилишини назарда тутадиган қоида демократик жамиятнинг муҳим таркибий қисмини ташкил этадиган парламентаризм ва партиялараро рақобат тизимини янада мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга бўлади”, - деб хабар беришди матбуот хизматида.
Ўзбекистонда 2005 йилдан бошлаб иккипалатали парламент фаолият юритади. Қонунчилик палатасида доимий равишда 150 депутат ишлайди. Улар 2009 йил декабрда тўрт сиёсий партия ва Ўзбекистон экологик ҳаракати томонидан 5 йилга сайланган.
Юқори палатада (сенатда) 100 депутат ишлайди. Улар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 6 кишидан сайланган. Бундан ташқари, 16 депутат мамлакатнинг энг обрўли фуқаролари сафидан мамлакат президенти томонидан тайинланади.