Ўзбекистон бош вазири ўринбосари учинчи НҚИЗ қуриш зарурияти ҳақида гапириб, Туркияни уни қуришда иштирок этишга чақирди

Дата: 14:54, 01-03-2017.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимов учинчи НҚИЗ қуриш зарурияти ҳақида гапириб, Туркияни уни қуришда иштирок этишга чақирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Анадолу” турк агентлигининг маълумотига кўра, у бу баёнотни Истанбулда ўтказилган Туркия-Ўзбекистон бизнес-форумида қилган.

Бизнес-форум Туркия ташқи иқтисодий алоқалар бўйича кенгаш (DEIK) томонидан ташкил этилди. Бош вазир ўринбосари нефть-кимё, олтин, кумуш ва уран каби фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳаларида ҳамкорлик салоҳияти мавжудлигини таъкидлаб ўтган.

“Ҳозирги пайтда Ўзбекистон ҳудудида иккита нефтни қайта ишлаш заводи фаолият олиб бормоқда. Биз учинчи заводни ҳам қуриш ниятидамиз. Мазкур лойиҳани амалга оширишга Туркия ҳам жалб этилиши мумкин, деб ҳисоблаймиз”, - деди Азимов.

“Биз мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлигининг янги саҳифасини очишга тайёрмиз”, - деди у. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон транспорт инфраструктурасини кенгайтиришга сармоя киритишга тайёр.

 “Туркия Ўзбекистон мустақиллигини тан олган дунёдаги биринчи мамлакат ва ўзбек халқи буни ҳеч қачон эсдан чиқармайди”, - деб таъкидлади Азимов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: