Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари мамлакатнинг суверен кредит рейтинги олиш бўйича жиддий нияти борлигини маълум қилди
Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон мамлакатнинг суверен кредит рейтингини олиш бўйича иш бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг Халқаро пресс-клубнинг мажлисидаги баёнотига асосланган ҳолда.
Унинг сўзларига кўра, республика суверен рейтинг олишнинг илк босқичида турибди ва президентнинг махсус қарори бу ҳаракатнинг бошланғич нуқтаси бўлади.
“Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини олиш масаласи бўйича, ўйлайманки, яқинда президентнинг ушбу масала бўйича қарори қабул қилинади. Аммо очиғи, биз ҳали бу ишнинг бошидамиз. Ҳукуматга суверен рейтинг хориждан сармоя жалб қилиш учун эмас, балки мутахассислар тили билан айтганда “бенчмарк” (бу ерда – мавжуд молиявий ҳолатни аниқлаш маъносида – ЎзТАГ) учун зарур. Шундан кейин Ўзбекистоннинг йирик банклари ва компаниялари ушбу рейтинг олинганидан сўнг, шу каби рейтингни олишлари ва бозорда маблағларни жалб қилишлари мумкин бўлади”, - деб таъкидлади у.
Бунда Citibank ёки банклар консорциуми Ўзбекистон ҳукуматининг маслаҳатчи вазифасини бажариши мумкин. Бу масала яқин орада ойдинлашади.
“Лойиҳа учун маълум банк кредитини олиш катта тайёргарлик ишларини талаб қилади. Бааъзида молийлаштиришни тақдим этган мамлакатдан ускуналар сотиб олишни талаб қилувчи “боғланган” кредитлар бўлади. Шу сабабли биз суверен рейтингни хориждан маблағ жалб қилишни диверсификациялашнинг воситаларидан бири сифатида кўриб чиқимоқдамиз”, – деди Жамшид Қучқоров.