Ўзбекистон божхона постлари Хитой кўмагида жиҳозланмоқда

Дата: 15:34, 28-05-2014.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – 23 май куни Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармасига қарашли “С. Нажимов” божхона постида мобиль назорат-текшириш мажмуаларини қабул қилиш-топшириш маросими бўлиб ўтди. Улар Хитой ҳукуматининг грантли дастури доирасида тақдим этилган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қўмитадан хабар беришларича, янги мажмуа имкониятларини намойиш қилиш учун юк автомобилини текшириш ташкил этилди. Тадбир чоғида ХХР элчиси Сунь Лицзе ва бошқа ташриф буюрганларга текшириш жараёнини мониторларда кузатиш ва тизимни бошқаришни томоша қилиш имконияти яратилди.
Маросим доирасида божхона соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамизки, лойиҳа Ўзбекистон Республикаси ва ХХР ҳукуматлари ўртасидаги 2013 йил 25 июлдаги алмаштириш ноталарига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: