Ўзбекистон божхонаси бир йилда 151 млрд сўмлик ноқонуний товарларни аниқлади

Дата: 13:54, 25-03-2014.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси божхоначилари 2013 йилда 151 млрд сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтиш билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатларини аниқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат божхона қўмитасидан хабар беришларича, ҳаридорларни сифатсиз товарлардан ҳимоялаш мақсадларида чегараалардан олиб ўтиладиган товарларнинг сифати, хавфсизлиги ва сетификациясини назорат қилишни кучайтириш юзасидан бирқатор тадбирлар ишлаб чиқилган. Мамлакатга олиб киритилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари устидан ҳам санитария-божхона назорати кучайтирилган.
Контрабандани олиб киришнинг олдини олиш учун барча ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларнинг ҳаракатлари бирлаштирилган. Чегара бўйлаб жойлашган айланма йўлларда биргаликдаги тадбирлар ўтказилмоқда. Чегара олди ҳудудларида сохта “тадбиркорлар” томонидан омборхона сифатида фойдаланиладиган уйлар кузатилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: