Ўзбекистон божхонаси бир йилда сканер ёрдамида 105 қонунбузарликни аниқлади

Дата: 13:23, 18-03-2014.

Тошкент. 18 мара. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг божхона постларида 2013 йилда сканер ускуналари ёрдамида божхона қонунчилиги бузилишига оид 105 қонунбузарлик аниқланди, олиб қўйилган мулк ҳажми эса жами 13,4 млрд сўмни ташкил этди, дея хабар берди Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат Божхона қўмитасидан хабар қилишларича, ўтган йили чегараолди божхона постларини масофадан туриб кўздан кечиришга қодир йирик текширув комплекслари билан таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистан ва Тожикистон билан чегараларда жойлашган божхона постлари тўққиз мобил ва икки темирйўл текширув комплекслари билан жиҳозланди.
Бундан ташқари, қўлда олиб ўтиладиган нарсалар ва багажни текшириш учун 23 та рентген ускунаси ва 66 та видеокузатув тизими ҳам божхона постларига етказиб берилди.
2011-2013 йилларда радиоактив материалларни чегарадан олиб ўтилишига йўл қўймаслик учун 11 божхона пости радиацион назорат тизимлари билан жиҳозланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: