Ўзбекистон Бразилияда Бутунжаҳон сув форумида қатнашди

Дата: 14:09, 23-03-2018.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон делегацияси Бразилия Федератив Республикасида бўлиб ўтган VIII Бутунжаҳон сув форумида қатнашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев бошчилигидаги делегацияинг ташрифи 18-23-март кунлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ТИВдан маълум қилишларича, Бутунжаҳон сув форуми барқарор ривожланиш, сув ресурсларини бошқариш ва ушбу соҳада глобал кун тартибини шакллантириш масалалари бўйича тажриба алмашиш учун энг катта майдон ҳисобланади.

Форум натижаси бўйича Вазирлар декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда. Мазкур декларацияда халқаро ҳамжамият ва миллий ҳукуматларга сувдан адолатли фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва сув ресурсларини эҳтиёткорлик билан бошқариш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўришга чақириқ киради.

Сурат манбаи: из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: