Ўзбекистон британ компаниясидан йўл битуми сотиб олади

Дата: 14:41, 29-04-2014.

Тошкент. 29 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати 2014 йилда ҳориждан 159 минг тонна йўл битуми сотиб олиш ҳақида қарор қабул қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Буюк Британиянинг Aria Petroleum LTD компанияси билан шартнома доирасида жорий йилда ўзбек томони 159 минг тонна йўл битуми, - шу жумладан, 2014 йилда 92 минг тонна, 2015 йилда 67 минг тонна йўл битуми, - сотиб олишни режалаяпти”, деб таъкидлашди “Ўзавтойўл” ДАКда.
Битум учун ҳақ тўлаш пудрат ташкилотлари томонидан миллий валютада Молия вазирлиги қошидаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Бундан тушган маблағлар “Кучли нефтебазаси” УК махсус ҳисоб рақамида йиғилиб борилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: