Ўзбекистон британиянинг креатив бизнес тажрибасини қабул қилишни режалаштирмоқда

Дата: 16:41, 01-02-2018.

Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон британиянинг креатив бизнес тажрибасини қабул қилишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу маданият, санъат ёки ижодий тадбиркорлик соҳасида иқтисодиёт ва бошқарув бўйича модулли таълимни жорий етиш режалари билан боғлиқ.

Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаевнинг Британиянинг Ижодий ва маданий тадбиркорлик (ICCE) институти директори доктор Жеральд Лидстон билан учрашувида ана шу масала муҳокама қилинди.

Учрашувда Лестер университети декани Стив Конвей, Ўзбекистонги Британия Кенгаши директорининг ўринбосари Жамила Ғуломова, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори ўринбосари Гаянэ Умеровалар иштирок етдилар.

Музокараларда Б.Сайфуллаев креатив бизнес соҳасида модулли ўқитишни жорий этиш, британ мутахассислари билан ушбу соҳада тажриба алмашишни таклиф қилди.

Шунингдек, мамлакат ОТМда Голдсмитс ва Лестер университетлари сингари етакчи британ университетлари тажрибаси асосида маданият ва санъат соҳасида иқтисодиёт ва бошқарув бўйича ўқитиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. 

Сурат манбаи: http://rukrasnov.ru/post/creative-energy/

Янгилик билан ўртоқлашиш: