Ўзбекистон БССТнинг алкогол истеъмоли бўйича рейтингида 188 мамлакат орасида 131 ўринни олди

Дата: 07:08, 31-05-2014.

Тошкент. 31 май. ЎзТАГ - Ўзбекистон Бутунжаҳон Соғлиқни-сақлаш ташкилотининг алкогол истеъмоли бўйича рейтингида 188 мамлакат орасида 131 ўринни олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Ушбу рейтинг БССТнинг сайтида эълон қилинган.
Ўзбекистоннинг рейтингдаги кўрсаткичи – киши бошига йилига 3,54 литр.
Қайд этиш керакки, рейтинг етакчилари орасида Молдавия (18,22 литр), Чехия (16,45), Венгрия (16,27) ва Россия (15,76) каби мамлакатлар бор.
Марказий Осиё мамлакатлари орасида Ўзбекистондагидан кўра Қозоғистонда (34-ўрин, 10,96 л.), Қирғизистонда (106-ўрин, 5,09 л.), Туркманистонда (114-ўрин, 4,63 л) кўп ичишади. Тожикистонда (134-ўрин, 3,39 л) эса Ўзбекистондагига қараганда камроқ ичишлари маълум бўлди.
Айни пайтда, рейтингга мувофиқ, дунёнинг энг кам алкогол истеъмол қилинадиган мамлакатлари Қувайт (0,10 л), Покистон (0,06 л) ва Афғонистон (0,02 л) бўлиб чиқди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: