Ўзбекистон БСТга имкон қадар тезроқ кириш бўйича музокараларни якунлашни истайди – Комилов

Дата: 12:33, 12-11-2019.

Тошкент. 12 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бутунжаҳон савдо ташкилотига (БСТ) имкон қадар тезроқ кириш бўйича музокараларни якунлашни истайди, дея маълум қилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) раҳбари Абдулазиз Комилов, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Россия ОАВ маълумотларига таянган ҳолда.

"Биз (аниқ) муддатларни белгиламаймиз. Бироқ Европа Иттифоқи билан шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш ва БСТга имкон қадар тезроқ қўшилиш бўйича музокаралар жараёнини якунлаш истаги бор", - деди у Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Ўзбекистон ўртасидаги Ҳамкорлик кенгаши йиғилишининг якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.

Қайд этилганидек, Европа Иттифоқи билан тузилган шартнома бўйича вазир келгуси йилда имзоланиши мумкинлигини истисно қилмади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил ноябрь ойи охирида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга ташрифи чоғида мамлакат БСТга аъзо бўлиш бўйича ўз ишини қайта бошлаганини маълум қилди. 2019 йил июль ойида Ўзбекистон томони БСТга ташкилотга аъзо бўлиш учун аризани кўриб чиқиш учун ташқи савдо режими тўғрисидаги янгиланган меморандумни топширди. Аввалроқ БСТ Бош директорининг ўринбосари Алан Вулф Ўзбекистон ҳукуматининг ташкилотга аъзо бўлиш бўйича музокаралари икки йил давом этиши мумкинлигини айтди.

Шунингдек, Ўзбекистон 2021 йил охирига қадар Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан эркин савдо зонаси тўғрисида битим имзолашни режалаштирмоқда. АҚШ савдо вазири Уилбур Росснинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши БСТга аъзо бўлиш жараёнини мураккаблаштириши мумкин.

Сурат манбаи: xs.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: