Ўзбекистон буғдой уни ишлаб чиқаришни 9,2% кўпайтирди

Дата: 17:07, 27-07-2015.

Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи ярмида ўзбек ун (тегирмон) саноати корхоналари юмшоқ буғдойдан ун чиқаришни 9,2% кўпайтирдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу муддатда жами 1,02 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 15% кўпдир. Шунингдек, юмшоқ буғдойдан ёрма ва йирик тортилган ун чиқариш (10,4%), шунингдек, арпадан ёрма ва йирик тортилган ун чиқариш кўрсаткичлари (1,9 бараварга) ҳам сезиларли даражада ўсди”, – деб таъкидлашди “Ўздонмаҳсулот” АК матбуот хизматида.

Бундан ташқари, ўзбек корхоналари озуқалар учун кўпбўлакли аралашмалар (34,1% ўсиш), қишлоқ хўжалик ҳайвонлари учун тайёр озуқалар ишлаб чиқариш кўрсаткичларини (9,3%) ҳам рекорд даражада оширдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: