Ўзбекистон Будапештдаги сув муаммоси бўйича йиғилишда иштирок этади

Дата: 15:23, 16-11-2015.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – 2015-йилнинг 17-20-ноябр кунлари Ўзбекистон Республикаси делегацияси 1992-йилда қабул қилинган Трансчегаравий сув оқимларини ва халқаро кўлларни ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Конвенция томонлари йиғилишининг 7-сессиясида иштирок этади. Тадбир Будапешт шаҳрида (Венгрия) бўлиб ўтади, деб хабар беради ўзбек ТИВ матбуот хизмати.

“Йиғилишда юқорида кўрсатилган конвенциянинг ижроси ҳолати ва ушбу йўналишдаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда”, - дейилади ташқи сиёсий муассаса сайтида жойлаштирилган хабарда.

Маълум қилинишича, тадбир БМТнинг Европа иқтисодиёт комиссияси (ЙИК) ва Венгрия ҳукумати томонидан ташкил этилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: