Ўзбекистон Бутунжаҳон савдо ташкилотига киришга тайёрларлик кўрмоқда

Дата: 12:47, 22-07-2014.

     Тошкент. 22 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Епропа кенгаши Комиссияси билан биргаликда мамлакатнинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига (БСТ) киришига кўмаклашувчи лойиҳани ишлаб чиқмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
     “Хусусан, лойиҳа доирасида республиканинг БТС кириш бўйича музокаралар жамоаси аъзоларининг профессионал ва музокара малакаларини оширишга қаратилган қатор чораларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Бу мақсадга ташкилотга аъзо бўлган ва Ўзбекистон билан яқин иқтисодий шароитларига эга бўлган мамлакатларнинг ташкилотга аъзоликдан келадиган салбий таъсирларни юмшатиш бўйича тажрибасини ўрганиш, миллий қонунчиликни ташкилот қоидалари билан мувофиқлаштириш, шунингдек, БСТ асосий аъзоларининг иккитомонлама ва кўптомонлама музокараларда қўллаб-қувватлашига эришиш орқали эришилади“, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматида.
     Лойиҳанинг тахминий қиймати $1 млнга тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: