Ўзбекистон Бутунжаҳон тинчликсеварлик индексида Арманистон, Тожикистон ва Қирғизистондан ўзиб кетди

Дата: 17:53, 08-06-2016.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – Британиянинг Иқтисодиёт ва тинчлик институти томонидан тайёрланган Бутунжаҳон тинчликсеварлик индексида Ўзбекистон Арманистон, Тожикистон ва Қирғизистондан ўзиб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 Ўзбекистон рейтингда 109-ўринни, Арманистон 110-, Тожикистон 122-, Қирғизистон 124-, Озанбайжон 134-, Россия 151- ва Украина 156-ўринни олди.

Собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида Молдова (65), Қозоғистон (75), Грузия (85), Беларусь ва Туркменистон (106) ҳам рўйхатдан жой олган.

Собиқ Иттифоқ давлатлари орасида тинчликсеварлик ҳисси юқори бўлган мамлакатлар гуруҳига фақат Латвия (32), Эстония (36) ва Литва (37) кирди.

Германия 16-ўринни, Франция 46-, Буюк Британия 47-, АҚШ 103- ўринни олиб, Гвинея ва Камбожа орасида қолди. Хитой эса 120-поғонада.

Индекснинг илк уч поғонасини Исландия, Дания ва Австрия, сўнгги поғоналарни Ироқ, Жанубий Судан ва Сурия эгаллаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: