Ўзбекистон Буюк Британия билан Г. Каримованинг активларини қайтариш бўйича музокаралар олиб бормоқда

Дата: 09:57, 05-10-2018.

Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бош прокуратураси Буюк Британиянинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан Гулнора Каримованинг активларни қайтариш масаласида музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) CA-Newsга таянган ҳолда.

Чоршанба куни Буюк Британиянинг Фирибгарликларга қарши курашиш бюроси Г. Каримова билан боғлиқ бир неча кўчмас мулк объектларини мусодара қилиш ниятидалигини хабар қилди. Хусусан, суд даъвоси бир қатор активларга, шу жумладан, Буюк Британиядаги учта кўчмас мулк объектига тааллуқли, идоранинг тахмин қилишича улар Ўзбекистонда Г. Каримова иштирокидаги коррупциявий битимлардан олинган даромадларидан фойдаланиб сотиб олинган.

“Ҳозирги пайтда Буюк Британиянинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан Гулнора Каримованинг иши бўйича кучга кирган суд қарори доирасида активларни қайтариш бўйича музокаралар кетмоқда”, - деб келтиради портал Бош прокуратура матбуот котиби Сурайё Раҳмонованинг сўзларини.

Эслатиб ўтамизки, суд Ўзбекистоннинг биринчи президентининг қизи Г. Каримова 2015 йил августда юлғичлик, ўғирлик ва солиқ тўлашдан бош тортиш айблари бўйича 5 йил муддатга “озодликни чеклаш”га ҳукм қилган эди.

Муассаса хабарига кўра, Г. Каримовага нисбатан фирибгарлик, хорижий валютани яшириш, божхона қонунилигини бузиш ва жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш айблари билан яна бир иш очилган эди.

Тергов маълумотларига кўра, Г. Каримова шериклари ёрдамида 12 мамлакат ҳудудида қиймати $1,3 млрд, 63,5 млн евро, 27,1 млн фунт ва 18,5 млн франк бўлган активларни легаллаштирган. Очиқланишича Швейцария ҳудудида $777,8 млн пул маблағлари мавжуд.

Г. Каримовага нисбатан икки жиноий иш бўйича давлат ва фуқароларга келтирилган умумий зарар миқдори 1,27 трлн сўм, $1,6 млрд ва 26,1 млн еврони ташкил этади.

 

Сурат манбаи: из http://chyndyk.kg

Янгилик билан ўртоқлашиш: