Ўзбекистон, Буюк Британия ва Хитой компаниялари савдо-инвестициявий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

Дата: 11:31, 01-08-2019.

Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон, Буюк Британия ва Хитой компаниялари савдо-инвестициявий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"26 июль куни Буюк Британиядаги Ўзбекистон элчихонаси "China UK Venture Association" компанияси билан ҳамкорликда "Тошкент-Пекин-Лондон-Наманган-Қарши" форматида видеоконференцалоқа ўтказди", - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, тадбирда Британия, Хитой ва Ўзбекистоннинг 50 дан ортиқ хусусий компанияларининг вакиллари, шунингдек, Инвестиция ва ташқи савдо вазирликларининг масъул ходимлари, Наманган ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари (бошқармалари), "Ўзелтехсаноат" уюшмаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон савдо-саноат палатаси (ССП) масъул ходимлари иштирок этди.

Буюк Британия ва Хитой қатнашчиларига алоҳида эътибор қаратилиб, ССП ва Қашқадарё вилоятининг Муборак ва Яккабоғ туманлари ҳокимликлари (қурилиш материаллари ва қўйчилик) томонидан таклиф этилган лойиҳалар эътиборни тортди.

"Тадбир давомида трикатаж мато (сочиқдан) маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни кейинчалик уларни Хитойга экспорт қилиш учун ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди. Шу нуқтаи назардан, Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида жойлашган "Оқтош текстиль" компанияси таклифининг жозибадорлиги, ХХРнинг ғарбий вилоятлари бозорларига жўғрофий яқинлик туфайли таклифи жозибадорлиги қайд этилди”, – дейилади хабарда.

Британиянинг «Ebury» компанияси Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида халқаро молия марказини ташкил этиш режаларини таъкидлаб, анъанавий молиявий хизматлар ва маҳсулотларни модернизация қилишга қаратилган "финтех" молиявий технологияларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Шунингдек, «JST Eletronics» ва «Zhijuang Hu» компаниясининг электротехника ускуналарини ишлаб чиқарувчи корхоналари яқин вақт ичида Ўзбекистонга ташриф буюриб, "Ўзелтехсаноат"уюшмаси билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини маълум қилди.

"Музокаралар якунида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ва Хитойнинг «Uniview technology»компанияси ўртасида қўшма инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришилди", - деб қайд этилади хабарда.

 

Сурат манбаи: pamm-capital.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: