Ўзбекистон Буюк Британиядан сайёҳлар жалб қилишни режалаштирмоқда

Дата: 16:46, 11-11-2016.

Тошкент. 11 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Буюк Британиядан сайёҳлар жалб қилишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбектуризм” МК асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Британия Бирлашган қироллиги ўртасидаги туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, кўпроқ сайёҳлар жалб қилиш мақсадида “Ўзбектуризм” МК вакиллари Лондонда B2B шаклида музокаралар ўтказдилар”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, дастур доирасида Ўзбекистон туристик салоҳиятининг тақдимоти, ишбилармонлик музокаралари, Ўзбекистонда уч кун бўлишга сертификат учун ютуқли ўйин ва миллий ошхона таомларини татиб кўришни ичига олган фуршет уюштирилган.

Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида ўтказилиб, бу мамлакатдаги ҳамкорлар билан яқиндан алоқалар ўрнатишга имкон берди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: