Ўзбекистон Буюк Британиянинг чиқиндиларни бошқариш тажрибасидан фойдаланади

Дата: 16:07, 05-04-2014.

Тошкент. 5 апрель. ЎзТАГ –  Буюк Британиянинг чиқиндиларни бошқариш тажрибасидан Ўзбекистондаги мазкур соҳа салоҳиятини оширишда фойдаланилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида яқинда Буюк Британияга ушбу мамлакатнинг чиқиндиларни бошқариш тажрибасини ўрганиш мақсадларида ташриф буюрган ўзбек делегацияси вакиллари Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Эдгар билан бўлган учрашувда қайд этдилар.
Ташриф давомида делегация Лондон, Брайтон ва Хоршамдаги бир қатор маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ва компаниялар билан учрашувлар ўтказди ва уларнинг чиқиндиларни йиғиш, ташиш, сақлаш, утилизация қилиш ва қайта ишлатиш тажрибаси билан танишди.
Британ компаниялари чиқиндиларни утилизация қилиш, ихтисослашган техника харид қилиш ва Ўзбекистонга ушбу соҳада маслаҳат хизматлари кўрсатиш бўйича келажакда ўтказиладиган тендерларда қатнашишга таклиф этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: