Ўзбекистон бюджет ташкилотлари ходимлари ўз ойлик маошлари ҳақида SMS орқали билиб олишлари мумкин

Дата: 17:39, 23-02-2016.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – 2016 йилнинг февралидан бошлаб Ўзбекистон бюджет ташкилотлари ходимлари ўз ойлик маошлари ҳақида SMS орқали билиб олишлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЎзР Молия вазирлиги сайтидаги маълумотда айтилишича, ушбу хизмат “UzASBO” дастурий мажмуасига Ўзбекистон мобил алоқа операторлари билан биргаликда қўшилган.

Зарур маълумотларни олиш учун телефондан 7878 қисқа рақамига SMS юборилади.

Хабарда айтилишича, хавфсизлик мақсадларида SMS хабарларда шахслар номлари кўрсатилмайди. Бюджет ташкилотлари ўз “ички кодлари” ҳақида ташкилот ҳисобчисидан маълумот олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Молия вазирлиги “UzASBO” дастурини 2011 йилда ишга туширган. Дастурий таъминот бюджет ташкилотлари томонидан бухгалтерлик ҳисоби юритишга мўлжалланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: